Ривқа.
Ризқимиз.
Отам эртага кетади.
Биламан.
Раҳмат.
Юра қол.
Пўш!
Тўхта.
Аа!
Чу жонивор.
Марям қани?
Келяпти.
Келдингми, Марям.
Қўйлар яхшими?
Довуд ҳаммаси яхши деди.
Яхши, яхши.
Марям,
кетганимда
Онанг ва опангга яхши қараб, уларга ғамхўрлик қилишинг керак.
Биламан, ота.
Нима қилиш керак бўлса тайёрман.
Катта бўлиб қолибсан.
Бир кун сени ҳам узатамиз.
Кетишга шошилаётганим йўқ, ота.
Ҳа.
Жияним,
Юнус,
ўтган кеча келиб, мен билан гаплашди.
Нимани гаплашди?
Сен ва ўғли Иноқ ҳақида
Унаштириб қўяйлик, деди.
Унаштириб!
Сиз нима дедингиз?
Уларнинг оиласи
жуда яхши,
ўғли Иноқ ҳам яхши, масъулиятли йигит.
Бироқ, унга қандай тегаман?
Эй қиз, нима деяпсан?
У, менга ўхшаган эмас. Биз...
бир хил фикрламаймиз.
Бир хил фикрламаймиз?
Мендан нимани яширяпсан?
У сенга ёмонлик қилдими?
Йўқ, ундай эмас ота, ёмонлик қилмади.
Яхши. Бу ҳақида кетишимдан олдин гаплашамиз.
Она, Мен Иноққа турмушга чиқмайман. Бу тўғри эмас.
Тўғри эмас?
Аввалдан ҳамма нарса тўғри бўлган.
Юнус жияним, оиласи яхши, ўғли Иноқ ҳам яхши
Қизим Марям ҳам чиройли.
Нима мос келмайди?
Бироқ,
у Исонинг издоши
эмасда, ота.
Ҳазиллашяпсанми?
Мен ҳам Носираликнинг издоши эмасман. Ўз отангни ҳам рад этасанми?
Сен ва Сенинг дугонанг бу қизнинг миясига нималарни қуйяпсиз?
Марям, опангни ёнига бор
Сенинг қизинг
Иноққа
Исонинг издоши бўлмагани учун тегишни истамаяптими?
Марямга яхшилик тилашингизни биламан, Мусо.
Бу борада унга имкон берсангиз бўлмайдими?
Имкон?
Иноқ жуда яхши имкон.
У ҳурматга сазовор йигит... отаси эса менинг қондошим, жигарим.
У олдимга келиб,
қизимизнинг қўлини сўради.
Демак, бошқа бировга бергандан кўра Иноққа бергангиз яхшироқми?
Ҳа, яхшироқ.
Ҳеч бўлмса, шу иш ҳаётимда яхши бўлар?
Бу сизга яхши, Мусо,
аммо Марямгачи?
У бу одам билан бир умр яшайди.
У тоқ ўтса яхшими?
Сиз эртага кетяпсиз.
У ҳали ёш.
Буни қайтганингизда гаплашамиз.
Мен қайтмаслигим мумкин.
Наҳумни ўйла.
Ундай гапларни айтманг.
Мен оиламизнинг,
боши ва боқувчисиман.
Бу нарсаларни ўйлашим керак.
Аюб ва Довуд биз билан.
Довуд
Уни ҳибсга олишлари мумкин.
Мен ҳам борманку.
Сенми?
Касал эканингни
унутиб қўйдингми?
Мен унутганим йўқ.
Худога ишонишимиз керак. У етказади.
Доимгидекми?
Доим етказганидек.
Шу
қўллар билан етказган.
Мен бу ерда бўлмайман.
Марямчи, Мусо, унинг ҳам ҳисларини тушунинг.
Ҳозирча бу ҳақида гаплашмайлик.
Худо етказади.
Қариндошимга нима дейман?
Бирор нима ўйлаб топинг.
Отам нима деди?
Ўйлама.
Отанг кетишидан олдин ҳеч нарса қилмайди.
Мен ва эрим қўш ҳўкиз бўлишимизни хохламайман.
Тушунмадим?
Бугун тонгда
Ёқубнинг ҳўкизлари уни қийнади.
Бир бўйинтуруққа қўшилган бўлса ҳам, икки тарафга тортиб
юрмадилар.
Сизлар билан шундай бўладими?
Бўлмайдими?
Мен Масиҳга эргашиб, у эргашмаса?
Жуда яхши айтдинг, Марям.
Хўш, опанг қандай?
Чарчаган
касал,
аммо умид бор.
Ҳа.
Яхши. Ўзини ёмон ҳис қилаётган бўлса, ҳали боласи тушмаган.
Отамни соғинаман.
Ҳа.
Отам яхши одам.
Аммо Исога эргашмайди.
Ҳамма нарсанинг ўз вақти бор.
Баъзан тушунмайман.
Иноққа рози бўлмай, отамни қийнаяпман
тўғри қиляпман деб ўйлайман.
Нотўғри бўлсачи?
Биз хато қилаётган бўлсакчи?
Исо Йўл эканини қаердан биламан?
Унинг сўзлари тўғрилигини қайдан биламан?
Чунки минг йиллар олдин,
У ҳақида башорат қилишган.
Худо дунёни яратиб, илк одамлар гуноҳ қилганидан сўнг
Худо аёлга, "Сенинг наслинг илоннинг бошини янчади", деган.
Бир куни ... аёлнинг авлоди
гуноҳнинг қудратини ва Шайтонни енгади.
Исо келишидан юз йиллар аввал Худо пайғамбарлар орқали гапирган.
Ишаё пайғамбар
Масиҳ бокирадан туғилади, деган.
Михо пайғамбар башорат қилиб шундай деган,
у "Нон шаҳри" бўлган,
Байтлаҳмда туғилади.
Исо бизнинг умидимиз
ва бизнинг озуқамиздир.
Ишаё пайғамбар ривоят қилишича,
Масиҳдан нафратланадилар, рад этадилар,
калтаклашади ва у биз учун ўлади, деган.
У чидади.
Биз чекишимиз керак бўлган,
азоблар ва оғриқларга тоқат қилди.
Гуноҳларимиздан у яраланди.
Ёвузлигимиз учун калтакланди.
Аммо,
У жазоланди. у тортган азоблардан
ва мих изларидан биз шифо топдик.
Бизнинг шармандалигимизни ўзига олди.
У тирилганида, Худо аёлга ваъда қилганидек,
Шайтон ва ўлимнинг қудратини парчалади.
Исо Масиҳ яшаганида ҳам
ўлганида ҳам У ҳақида айтилган башоратларни амалга оширди
ва яна тирилди.
Марям бу ёзувларга ишонсак бўлади, чунки...улар ҳақиқат.
Улар Худонинг Каломи.
Улар Қудратли Зотнинг илҳоми билан ёзилган ва қўриқланади.
У Ўз Каломини астойдил қўриқлайди.
Бу Калом худди,
мана бу нондек.
Аммо бундан ҳам кўпроқ озуқа беради.
Павлус шундай деган, "Калом Худонинг илҳоми билан ёзилган... ва ҳақиқатни...
ўргатиш учун,
танбеҳ бериш... хатоларни тузатиш
ва солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдали", дейди
Менга Исо ва Муқаддас ёзувлар ҳақида гапирганингизда,
ишонаман.
Аммо қандай қилиб доим шу ишончни сақлашим мумкин?
Қандай қилиб доим шунга ишониб яшай оламан?
Ҳаммасини ўзинг билиб оласан, Марям.
Ҳаммамиз ҳам Худога ва Унинг Каломига ишонишни ўрганганимизда
имонда ўсамиз.
Ҳар куни ўзингни Унга топширганингда,
у сенга керак бўлган доноликни ва ишончни беради.
Довуд,
Яхшимисан?
Қандай яхши бўламан?
Ўз отам Агриппага саройлар қуриш учун кетаяптику?
Довуд?
Шундай қилишим керак.
Сен бу ерда қолиб, онанг, сингилларинг, укангга қарайсан.
Менга ваъда бер, ўғлим.
Ҳаракат қиламан.
Сен менинг суянчиғимсан.
Хайр Ота.
Худо ёр бўлсин.
Бу ҳикоядагидек ҳолатда сиз қандай йўл тутган бўлардингиз?
Баъзи муҳим масалаларда отасининг фикрига қўшилмаса ҳам, Марям уни қандай ҳурмат қилади?
Онаси Марямнинг шубҳаларини қандай тарқатди?
Нима ҳақиқат эканини қандай билиб оламиз?
Бу эпизод сизга шубҳа ва имон ҳақида нимани ўргатди?