Ривқа
Оилада
Баъзи тонглар шаҳарда жим-житлик ҳукм суради.
Дўкондорлар ҳали маҳсулотларини ёймаган.
Рим аскарлари кўчалар бўйлаб юрмаётган бўлади.
Худди тонгги салқин шабода ўз ўрнини кун иссиғига бўшатиб бергандек,
сокинлик ўрнини шовқин ва ташвиш эгаллайди.
Янги кун нима олиб келишини билмайман.
Нуҳ!
Йўлдан қоч!
Ҳой, четга ўт!
Нега яшириняпмиз?
Секин!
Четга ўтинглар!
Нуҳ, онамнинг дугонасиникига боришимиз керак!
Орқага. Орқага!
Қарачи.
Марям! Нима бўлди?
Онам оғирлашди.
Нима бўлди, болам?
Йўталганида
қон чиқяпти.
Нуҳ!
Менга айтчи,
қачондан бери шундай бўляпти?
Бугун бошланди.
Сора иситмаси баланд деди.
Хуш келибсиз, хола.
Онанг қандай?
Ёмон. У сизни сўради. Ўша пайт Марямни юбордим,
лекин энди уйғонмаяпти.
Нуҳ, сен чиқиб тур.
Нима қилишни билмадим.
Мени чақириб яхши қилибсан.
Иссиғи баланд.
Бизга сув, сочиқ ва идиш керак, шуларни олиб келгин Марям?
Довуд?
Нима қиляпсан?
Ҳеч нима.
Кўчага чиқаман.
Сочиқ қонку!
Нима қилибди?
Довуд?
Довуд?!
Бу унинг иситмасини туширади.
Унинг учун ибодат қилишимиз керак, Марям.
Ота,
Мен ва Марям ҳузурингга Исо номи билан
кела олганимиз учун Сенга ҳамд айтамиз.
Сенга ёлворганимизда бизни эшитганинг учун ҳам раҳмат.
Биз Лайло учун сенга ибодат қиламиз.
Уни оғриқ ва азобдан халос қилишингни сўраймиз.
Унинг соғлиғини тикла, Раббим.
сен уни биздан ҳам кўра кўпроқ севасан.
Исо номи билан уни Сенинг ғамхўр қўлингга топширамиз.
Омин.
Онам учун ибодат қилганимда,
Худо мени эшитмаётгандек туюлади.
Нега?
Билмайман.
Мен
уяламан.
Худодан сўрашга ҳақлиманми?
аммо, Марям,
Исо хочда сендаги уятни ўзига олган
сўнг Ўзининг номи билан Худо ҳузурига киришингга йўл очди.
Лекин мен сиздек,
ёки онамдек эмасман.
Унинг олдига келишга ҳеч ким лойиқ эмас.
Аммо унинг ўзи Исонинг қурбонлиги орқали бизга йўл очди.
Идишдаги сувга қара.
Бир томчи қон ёки нопоклик бутун сувни булғайди.
Гуноҳ ҳам шундай, унинг каттаси ҳам
кичиги ҳам бизни булғайди.
Қудратли Худо эса
пок ва муқаддас
У гуноҳга тоқат қилолмайди.
Худди иссоп сувни тозалаганидек,
Худо ҳам Исонинг қурбонлиги орқали бизни поклайди.
Исо пок ва гуноҳсиз бўлса ҳам...
бизнинг гуноҳ ва нопокликларимизни хочда ўзига олди.
У биз покланишимиз учун қурбон бўлди.
Ва ўлимдан тирилди.
Ўлим ва гуноҳ тамғасини бузиб, шармандалигимизни ўзига олди.
Биз Худо билан ярашдик.
Ва биз
Исонинг Ўзини
ва Унинг қурбонлигини қабул қилсак,
тинчликка эришамиз.
Ибодат қилдинг, Марям.
У эшитди
У сени севади.
Марям, онанг тузукми?
Аа, Ривқо,
Яхшимисан?
Яхши, Мусо
ўзинг ҳам яхшимисан?
Ота, иситмаси тушяпти. Ривқа холам ёрдам берди.
Нега бу аёл
уйга келди?
Уни ҳам эрини ҳам ёқтирмайман, деб айтган эдимку?
Ота,
у, онамнинг дўсти.
У ақлли ва яхши аёл.
У Бизга ўхшамайди.
Унинг эри солиқ йиғади
Рим учун
Ўзи эса
Носиралик Исога эргашади.
Онам олиб келинглар, деди.
Яхши.
Нималар бўляпти?
Иккита аскаримизга кечаси ҳужум қилишган.
Шу уйдан кимдир бунга аралашган.
Шу уйдан? Адашяпсиз. Биз яхши одамлармиз. Қонунга бўйсунамиз.
Жиноятчини яширяпсиз. Четга ўтинг.
Бу ерда жиноятчи йўқ.
Уйни тинтинг.
Беҳуда уриняпсиз. Уйда фақат аёллар бор.
Мен кечаси уйда эдим, ўғлим ва куёвим эса.
Ичкарини тинтинг.
далада қўй боқишган. Уйга кирманг!
Аёлим жуда оғир касал.
Кетдик.
Бошқа куни келамиз.
Ўғлим.
Яна нима қилибди?
Хаммаси яхши онажон.
Улар кетишди.
Ибодат қиламан.
Унинг учун сўрайман.
Мен ҳам хавотирдаман.
У ўз билганидан қолмайди.
Онам ҳасталигида,
акам оиласига ғамхўрлик қилиши керак,
қайғуриши керак.
Бунинг ўрнига бизни хавфга қўйяпти.
У фақат ўзини ўйлайди.
Худо бундайларни
оиласига бефарқ бўлганларни қандай севади?
Бир куни, Исо Масиҳ ёш, ҳудбин ўғил хақида
масал айтган эди.
Ўша ўғил
меросини эртароқ олмоқчи бўлибди.
Бу отасига ёқмасада, сўраганини берибди.
Кейин
ўғил бахтини қидириб ўзга юртга кетибди.
Кўп ўтмай, дарбадар ўғил борини худбин истаклари учун совуриб тугатибди.
Тезда пулсиз, дўстсиз ва
оч қолибди.
У нима қилган?
У Отасини эслабди.
Отасининг уйидаги
фаровонлик ва таъминотни
хатто отасининг уйидаги хизматкорлари ҳам мўл кўлликда яшашини эслабди.
У уйига қайтишга қарор қилиб
отасига,
"Ота мен сизга ва Худога қарши гуноҳ қилдим.
Ўғил бўлишга лойиқ эмасман.
Мени
хизматкордек кўринг", демоқчи бўлибди.
Аммо ота ўғлининг уйга қайтаётганини узоқдан кўриб, югурибди.
Уни қучоқлаб ўпибди.
кейин хизматкорларига, "Шошилинг!"
Энг яхши тўнни олиб кийдиринг.
Қўлига узук тақиб, оёғига ковуш кийдиринг.
Кейин эса бўрдоқи бузоқни сўйинг,
байрам қилайлик.
Чунки бу ўғлим
ўлган эди,
энди тирилди;
йўқолган эди,
энди топилди."
Отаси уни қабул қилдими?
Ҳа!
У ўғлининг соғ-омон қайтишини кутаётган эди.
Сизнингча, Худо
Довудни кутяптими?
Шубҳасиз.
Ҳатто учрашишга шошмоқда.
Агар акам шундай ёмон иш қилса
менинг отам,
уни кечирмасди.
У ҳам отасини норизо қилган эди,
Ота уни кечирди.
Менимча,
ўғилнинг уйга қайтиб отаси билан юзлашиши учун
катта жасорат керак бўлган.
Энди уйга қайтай, бўлмаса эрим излаб келади.
Сен ҳам чарчадинг-а?.
Ҳозир сен ва оиланг қийин аҳволдасизлар.
Аммо бир нарсага амин бўлдим, энг оғир кунда ҳам
Худо Ўз ҳузури ва Сўзи билан бизга умид беради.
Марям?
Булар сенга.
Ишаё пайғамбарнинг китобида ёзилишича,
Худо келганида ҳатто саҳро ҳам гуллаб яшнайди.
Онангга яна ёрдам керак бўлса мени чақиргин.
Албатта.
Раҳмат
ҳаммаси учун рахмат.
Сиз қайси қаҳрамонга ўхшайсиз ва нима учун?
Нега инсон Худо унинг ибодатларини эшитаётганидан шубҳаланади?
Марямнинг фикрича, Ривқа ҳам Лайло ҳам яхши аёл. Қандай сифатлар инсонни безайди?
Худо бизни қабул қилиши ва бизни эшитаётганини билишимиз учун нима қилишимиз керак?
Дарбадар ўғил ҳақидаги масал Худонинг бизга нисбатан муносабати ҳақида нима дейди?