Ривқа.
Туғилиш.
Нега бунча узоқ чўзилди?
Бунга вақт керак.
Кел ёнимга ўтир.
Ҳаммаси яхши бўлади.
Гапиришга кучи бор экан,
аҳволи ёмон эмас.
Гапиришга? У бақиряпти!
У жуда кучли аёл.
Унга ҳеч нарса қилмайди.
Ҳа?
Хотиним....
У яхши, Аюб. Ҳавотир олма. Тез орада чақалоқ туғилади.
Табриклайман, Аюб.
Жуда ҳам чиройли қиз туғилди.
Қиз! Қизалоқ, ҳа, ҳа. Кирсам майлими?
Оҳ, йўқ, болам. Улар тайёр бўлганда айтаман.
Аҳ! Ҳа, ҳа, ҳа.
Табриклайман, Аюб! Ҳа, ҳа, ҳа, ҳа, ҳа.
Нуҳ!
Тугади. Туша қол.
Тоға бўлдинг, Нуҳ!
Ким туғилди?
Қизалоқ!
Эҳ.
Сизни ҳам табриклайман,
Бобожон.
Ҳа, ҳа, ҳа, ҳа, ҳа, Чақалоғимиз ҳозиргина туғилди.
Оҳ! Табриклайман! Ҳа, ҳа, ҳа!
Қизалоқ!
Уни кўрдингми?
Сора қалай?
Бил... билмайман. Менга ҳали кўрсатишмади. Яхшидир?
Унга ҳеч нима қилмайди Аюб.
Ота.
Табриклайман!
Аҳ, Ёқуб!
Мусо, Аюб, Нуҳ, Ёқуб. Чақалоқни кириб кўрсанглар бўлади!
Аҳ, ҳa, ҳa, ҳa, ҳa, мени олиб кир.
Ҳа! Хўш, қўлингга оласанми?
Ҳа!
Ота.
Ҳа.
Қиз туғилди.
Мўъжиза.
У ажойиб.
Ота,
уни дуо қиласизми?
Ҳа.
Бу синовли дунё,
қийин кунларни бошимиздан кечиряпмиз.
Оталаримиз Худоси
бу гўдакка назар солиб,
ҳаётидаги
қийинчиликларни енгишга куч берсин.
Худованд унга соғлиқ,
бахт, ва узоқ умр ато қилсин.
У ҳам бувисидек
ажойиб аёл бўлсин.
У ҳозир орамизда эмас.
Унга қандай исм берасиз?
Лайло,
бувисининг исмини қўямиз.
Лайло.
У жуда чиройли.
Тўғри, болам.
Довуд?
Қандай келдинг?
Довуд!
Қамоқдан кандай чиқдингиз?
Қочдингизми?
Қочдим?
Йўқ.
Ғалати иш бўлди.
Мени қўйиб юборишди.
Яраланибсиз. Аҳволингиз яхшими?
Ҳа.
Қорнингиз ҳам очдир.
Довуд!
Ота!
Довуд!
Аҳ! Оҳ!
Қандай қилиб?
Мени қўйиб юборишди, Ота. Айтадиган гап кўп.
Oҳ, ичкарига кир, жиянлик бўлдинг,
кейин нима бўлганини айтиб берасан.
Чақалоқ туғилдими?
Ҳа.
Қандай яхши.
Оғир кунда ёнингизда ...
Биламиз ўғлим.
Лекин энди шу ердасан.
Қанчага?
Сизни яна олиб кетишадими? Ёки қочишингиз керакми?
Йўқ, синглим.
Бошқа қочмайман.
Ота келинг ўтиринг.
Чақалоғинг жуда чиройли.
Келганинг биз учун
ажойиб совға бўлди Довуд.
Нима бўлганини айтиб бер.
Ривқа хола.
Бу воқеанинг ярмини сиз ҳам биласиз.
Хуш келибсан Довуд.
Ривқа холамнинг эри мени ҳимоя қилди ва жарима ҳам тўлади.
Буларни ҳозир айтмасанг бўларди, Довуд.
Сизга қанча раҳмат айтсам оз.
Сиз ёки эрингизга, қарзимни қайтара олмайман..
Қарздор эмассан, Довуд.
Қарздорман.
Нафақат бу учун.
Нима бўлди.
Римликлар мени олиб кетишганидан кейин ҳар куни сўроқ қилишди,
баъзан кунига бир неча марта,
кечаси, ҳам.
Улар шерикларимни сўрашди.
Уларга айтолмасдим.
Айтишим билан улар мени ўлдиришини билардим.
Азобларга қанча узоқ чидасам,
шунча узоқ яшардим.
Аммо охирида,
Ҳаммасини айтдим.
Оҳ, Довуд.
Улар ўз ишларининг устаси.
Кейин калтаклаш тўхтади.
Энди фақат вақт масаласи қолганди.
Энди менинг уларга керагим йўқ эди.
Азоблардан кейин икки кун ўтиб турмада,
ухлаётган эдим.
Ярим кечаси
нимадир мени уйғотди.
Атрофга қарадим ҳамма ухлаб ётарди
аскарлар ҳам жойида эмасди.
Ўшанда мен Уни кўрдим.
Кимни кўрдинг, Довуд?
Уни.
Мен Исони кўрдим, Сора.
Ҳозир сизларни кўргандек ...
Мен уни аниқ кўрдим.
Нима қилдингиз?
Мен тиз чўкдим.
У ажойиб эди!
Унинг ридоси ерга тегиб турарди,
кўкраги олтин белбоғ билан боғланган.
Унинг боши ва сочлари,
қордек оппоқ эди,
кўзлари эса оловдек чақнарди.
Оёқлари худди, ўчоқда ёнаётган бронзадек эди,
овози, жўшиб оқаётган сувга ўхшарди.
Буни Далия ҳам эшитиши керак!
Хўп, яхши.
Рахмат.
Қурқиб кетган эдим!
Аввал
У менга қаради.
Унинг кўзларида
ўзим қилган ишларни кўрдим.
Далия, сизни излаётган эдим!
Нима бўлди? Тинчликми?
Тинчлик. Ҳеч нарса бўлгани йўқ. Ажойиб бир иш бўлди... юринг!
Опам бугун туғди.
Қандай ажойиб!
Ҳа, қиз туғилди. Унга онамнинг исмини қўйдик.
Аммо яна бир нарса бўлди.
Нима?
Довуд қайтди!
Қайтдими?
Ҳеч нарса...
қилмаганми....
Йўқ. У тирик! У Раббийни кўрибди!
Нима деяпсан, Марям?
Юринг. Ҳозир бора оласизми?
Аҳ, аҳ ҳа, бораман.
Тезроқ!
Қанча улуғлаганимни билмайман,
охири ухлаб қолибман.
Тонгда туриб бошқа маҳбусларга,
кечаси нима бўлганини айтиб бердим,
Раббийни кўрганимни айтдим.
Ўлишимни билардим,
аммо энди қўрқув йўқ эди.
Уларга гапириб бердим
шунда баъзилари Исо Масиҳга тавба қилишди.
Ўша маҳбуслардан бирини эртаси куни,
хочга михлашди.
Аммо у қўрқмади!
Оҳ, Довуд.
Кейин эртаси куни,
мени олиб кетишга келишди.
Вақти соатим келганини билардим.
Бошқа маҳбуслар билан хайрлашдим.
Сизлар билан Отамизнинг уйида кўришамиз. Исога ишонинг.
Аммо калтаклаш ўрнига мени қўйиб юборишди
ва кетавер, озодсан дейишди.
Мен учун жарима тўланганини ва ҳоким шафқат қилганини айтишди.
Уйга қайтаётганимда,
Ривқа холамнинг эри суддан чиқиб келаётганини кўрдим.
У қайрилиб менга қаради,
шунда мен учун жаримани у тўлаганини тушундим.
Шундай бўлдими?
У шуни хоҳлаган эди.
Аммо сен келганингдан кейин, ҳаракати иш берганини билдим.
Оҳ, Довуд, оилангга қайтганингдан жуда хурсандман.
Аммо ҳаммасидан ҳам,
Осмондаги Отанг билан ярашганингдан хурсандман.
Бу ҳеч қачон тугамас эканда!
Энди бу аёлнинг олдида қарздорман
ўғлимни ҳам ёлғонларига ишонтирибди!
Мусо,
мен ёки эримнинг олдида қарздор эмассиз.
Ҳаммамиз тинч яшаб,
Худонинг орамизда қилаётган мўъжизалари учун рахмат
айтсак бўлмайдими?
Қариндошлар нима дейди?
Оқсоқоллар, қўшнилар нима дейди?
Ҳоким Довудни айблаш учун бошқа баҳона топади!
Масиҳнинг издошлари
доим қувғинда бўлади!
Бошқалар нима деса деяверсин, Ота.
Мен Раббийни... кўрдим.
У ўлиб тирилган Исо. Ота, У тирик,
У мени кечириб озод қилди!
Бу Хуш Хабар!
Сенинг соғ омон эканинг хушхабар.
Энди ўғлим, ўзингни ҳимоя қилишинг керак.
Энди
яна бошқа ахмоқона гуруҳга қўшилма!
Тўғри иш қилишинг керак.
Уйлан. Оилангга ғамхўрлик қил.
Мен энди ташвишларни кўтара олмайман.
Маъсулиятли ўғил бўлишинг керак. Мен учун бу гапларни ичингда сақла!
Ота,
Тушунаман,
аммо бундай қилолмайман.
Мен Хушхабарни айтишим керак!
Оҳ, бу қандай кўргулик!
Ўғлим ақлдан озибди.
Ота,
агар кўрганингизда эди....
Йўқ, ақлдан озибсан! Сени уриб жинни қилиб қўйишибди!
Мусо! Муқаддас Руҳ оилангда қилаётган ишларга қарши чиқма.
Худо ўғлингни соғ омон бағрингга қайтарди!
Оҳ, бу ишлар мўъжизаку, Мусо.
Нора,
Сен анча яшаб қўйдинг.
Албатта ўғилнинг
оиласи учун жавобгар эканини биласан.
Исонинг сўзлари қулоғимда жаранглайди.
Раҳматли Лайло ҳам,
буларни менга, ўргатган эди.
Исо Масиҳга эргашиш оиламиздан ҳам муҳим. У, Менга эргашинглар деган.
Исо хочимни кўтариб Унга эргашишга чақиряпти.
Хочингни кўтариб?
Исо ўз хочини кўтарган,
ва биз ўлимдан ҳалос бўлишимиз учун ўша хочда ўлди.
Биз унинг издошлари, бошимизга нима келмасин,
атрофимиздагиларга хушхабар айтмоқ учун, азобларга тайёр бўлишимиз керак.
Ҳаворийлар, Бутрус ва бошқаларга қаранг. Уларнинг ҳаммаси азоб чеккан.
Баъзилари шу имон деб ўлди.
Мусо,
Эгамизга эргашишнинг фақат бир йўли бор.
Бутун ҳаётинг ва жон дилинг билан эргашишинг керак.
Мен Ундан уялмайман Ота.
Унинг қилган ишини қандай яширай?
Мен бутун дунёга айтишни истайман.
Ота, Довуд,
келинг бу ердан чиқайлик.
Сора чарчаган.
Чақалоқ билан ухлаб дам олсин.
Кетдик. Нишонлаймиз.
Ота, сизга ёрдамлашаман.
Қўлингизни беринг.
Илтимос.
Ака. Ҳa, ҳa, ҳa.
Oҳ! Ҳa, ҳa, ҳa, ҳa.
Oҳ, кечиринг. Бу хуш хабардан жуда хурсандман.
Бу ҳаммага ҳам ёқмайди.
Бироқ
Менга барибир.
Жуда жасурсан, Довуд.
Йўқ,
ундай эмас.
Мен жасур эмасман.
Бироқ
кечирилганман.
Ростдан, Ёқуб аввал ҳеч қачон бундай хурсанд бўлмаганман.
Дам олинг Ота. Ейишга бирор нима олиб келаман.
Ҳаммаси яхши бўлади. Кўрасиз.
Далия, қаерга кетяпсиз?
Кетишим керак, Марям.
Шошманг бирга овқатланамиз ва Довуд бизга ҳаммасини айтиб беради.
Шу эшитганларим
етарли.
Мен чиндан, қандай ўйлашни билмай қолдим. Мен кетишим керак.
Лекин....
Хайр.
Далия.
Далия!
Хикоядаги қаҳрамонларнинг қай бирига ўхшайсиз?
Қамоқхонада Довудга нима бўлди?
Нега Мусо билан Далия Довуднинг ҳикоясига бундай муносабат билдиришди?
Энди Довуднинг ҳаётида қандай ўзгаришлар бўлади?
Сиз Масиҳни қандай қабул қилгансиз?