Ривқа.
Қўл меҳнати.
Мен Римликлар талаб қилганидан ортиғини йиғмаганман.
Халқдан ортиқча талаб қилинаётганини биламан,
аммо бундан ортиғини йиғмаганман!
Ҳорун, азизим,
Ичганингизда ҳукм қилиб, бу нарсаларга...
Ичганимда! Ҳукм қиламан? Кечки овқат пайтида озгина ичаман.
Нима бўпти? Ривқа, у аёл ёлғончи.
Унинг тарафини олма.
Тақиллатма.
Вой!
Марям, Далия, хуш келибсизлар, хуш келибсизлар.
Киринг.
Ўтиринг.
Ҳўш, онанг яхшими?
Ривқа,
Жаҳлим чиқиб кетди, мен бундай...
Сизга нима керак?
Мусо солиқ тўлашдан озод бўлиш учун қизини юбордими?
Отанг қўрқоқ одам.
Оҳ, Қизим
Кечирасан.
Унга эътибор қилма.
Эрим бугун ўзида эмас.
Ҳеч қиси йўқ.
Онам сизга хурмо бериб юборди.
Ёрдамингиз учун раҳмат.
Арзимайди.
Раҳмат. Энди...кетдик,
Онанг билан опангни кўриб келаман ва озгина айланиб келаман.
Ривқа хола!
Келинг.
Яхшимисиз?
Яхши.
Онанг бугун яхшими?
Анча яхши.
Амиранинг касал болаларига қарашга кетди.
Онанг ажойиб
ўзи энди тузалди, аммо бошқаларга ёрдамга шошади.
Бу унга фойда беради.
Ҳа.
Ўзинг қандайсан,
Сора қизим?
Уй ишларига,
ва онангга қараб чарчагансан.
Охирги пайтларда жуда чарчадим.
Яна ҳомиладорман.
Оҳҳ!
Қўрқяпсанми?
яна хомилангни йўқотишданми?
Аюб иккимиз Яҳудиядан кетмоқчи эдик.
Антиохияга ота-онасининг олдига бормоқчимиз
Хўп.
Бу аҳволимда қандай кўчамиз?
Лекин буни ортга суришнинг
иложи йўқ.
Нима сабабдан?
Йўлда ҳомиламдан айрилишим мумкин.
Ривқа хола...Худо биздан узоқдадек.
Қандай дуо қилишни ҳам билмайман.
Баъзида
Исонинг
шогирдлари ҳам Худо бизга бефарқ деб ўйлашган.
Ростданми?
Ҳа.
Улар қайиқда эдилар,
Исони Жалила кўлидан олиб ўтаётган эдилар.
Исо қайиқда ухлаб қолди
Шунда қаттиқ бўрон кўтарилди.
Сен гўдагинг учун қўрққанингдек,
улар
ўлиб қоламиз деб қўрқувга тушдилар.
Албатта қўрқишларига сабаб бор эди.
Қайиқ сувга тўла бошлади
улар чўкаётгган эдилар.
Кейин
Исони уйғотиб
шундай дедилар,
"Раббий,
Қара, ҳалок бўляпмиз?"
У уйғониб,
Шамол ва тўлқинга дўқ урди.
Исо шогирдларини қутқарди.
Бироқ,
уларни койиб,
шундай деди,
Ишончингиз қани?
Шогирдлар
оғир дамда Исони уйғотиб нотўғри иш қилдиларми?
Ундай эмас.
Йўқ.
Аслида
улар Исонинг ғамхўрлигига ва Унинг,
қутқарувчи қудратига шубҳа билан қарашди.
Бироқ албатта Исо ғамхўр ва У қутқаришга қодир эди.
У бизга ҳам шундай ғамхўрлик қилади!
Тош йўнувчи Мусо шу ердами?
Йўқ. У менинг отам.
У Берутни қайта қуришга чақирилган.
У икки ҳафта ичида қалъага бориши керак.
Аскарлар отамни Берутга борсин деди.
Отамга етказаман.
Кетдик Нуҳ.
Хола, кўрдингизми!
Жуда афсусдаман.
Улар бир йил олдин...Қўшнимиз Наҳумни чақиришди у бахтсиз ходисадан ўлди.
Ҳозир ҳаммамизга оғир.
Буни кўтара олмайман, хола!
Қани Худонинг ғамхўрлиги?
Нора хола, келинг.
Ўтиб кетаётувдим. Аскарларни кўриб қолдим. Нега келишибди?
Отамни Берутга олиб кетишга, буйруқ беришибди.
Берутга!
Оҳ!
Қандай ёвузлик, улар қотиллар!
Бечора Юшам ёрдам беролмайди.
Бандалик, Нора.
У бир йил олдин ўлди.
Энди ота боболари ёнида.
Римликларнинг шарофати билан!
Бу ғамни енгдингиз, хола.
Енгдимми?
Иложимиз қанча. Шундай енгиб кетаверамиз,
Худо қаерда? У бизни нега ташлаб қўйди?
Нуҳ, бу ёққа.
Бўла қол.
Шундай пайтларда васвасага тушиб, Худонинг ғамхўрлигига шубҳа қиламиз.
Аммо Худо кўриб турибди
У бизни ташлаб қўймайди. Айниқса қийин дамларда.
Худо бизни севади.
Унинг севгисини ҳис қилишимизни истайди.
Худо бизни оиласининг бир қисми бўлишимизни истаган.
Адан боғи ҳақидаги ҳикоя ёдингдами?
Худо одамни Ўз суратида яратди.
У одам Ато ва момо Ҳаво билан кечки салқинда... боғда сайр қиларди.
Кейин эса улар Худога қарши гуноҳ қилиб, Ундан айрилдилар.
Қилган ишларидан уялиб қўрқиб яшириндилар.
Худога қарши исён қилган бўлсалар ҳам, худди Исо бизни топиш учун келгандек,
Худо ҳам уларни қидириб келди.
Исо бизнинг орамизда
яшаш учун
айбларимизни олиб,
бизнинг ўрнимизга ўлиш учун
ерга келди...
ва қурбонлиги орқали Худонинг оиласи бўлдик.
Гуноҳкор эканимизни тан олиб
Исонинг қурбонлигини қабул қилганимизда
Отамиз Худога яқинлашиш имконига эга бўламиз.
Унинг қизлари ва ўғиллари бўламиз.
Сенингча
мен Худонинг қизи бўламанми?
Албатта.
Оиласи аъзоси бўласиз.
Унинг оиласига кириш учун солиҳ бўлиш керак эмасми?
Мен Исодек эмаслигимни биламан
Мен солиҳ эмасман.
Мен ҳам сендекман.
Баъзан ўзимизни солиҳдек тутамиз, аммо...
Мен қариб қолдим,
ўзимни бундай тутолмайман. Ҳеч биримиз солиҳ эмасмиз.
Шу жунга ўхшабми?
Сора,
нимани кўряпсан?
Кир жунни ичида ... ҳашак ҳам, тошлар ҳам бор
Ҳммм.
Ҳа, бу кир... аммо меники кирроқ.
Қўйларим жиғимга тегиш учун кўпроқ думалайди.
Ҳа, ҳа, ҳа, Холаей!
Мени қари кампир, эри йўқ дейдида.
Ҳа, ҳа, ҳа, Сиз ҳали унчалик ... қари эмассиз хола!
Лекин, Сора
бу жун нимага айланади? Сен ундан нима тўқийсан?
Бундан Аюбга гилам тўқиб, қолганини Антиохияга, олиб кетаман.
Чиройли бўладими?
Жуда.
Ёнғоқ ва қумурсқалардан ранг тайёрлаганман.
Хўш,
ҳозир бу жун қандайлигини биласан,
у кир.
Аммо, ҳаёлингда уни тайёр ювилган,
тозаланган ва йигирилган ҳолда кўряпсан.
яна тўқилган гилам ҳолда .
Ҳа.
Худо ҳам шундай.
У қандай бўлсангиз шундай кўради.
Бироқ, У ҳаётингизда ўз ишини тугатганидан кейин
қандай кўринишда бўлишингизни ҳам билади.
Демак,
Худо бу жунга ўхшаб, кир ва, ифлос эканимни билади бироқ...
жаннатда қандай кўринишда бўлсам, ўшандай кўрар эканда.
Ҳа.
Худо ҳаётингдаги бу ажойиб ишини
Исо Масиҳга эргашишга қарор қилганингда бошлаган.
ва бу ишни У сен билан бирга тугатишни режа қилган,
чунки сен энди Унинг қизисан.
Баъзан,
ҳаёт жун тозалашга ўхшайди.
Cанчади, тортади ва чўзади.
Баъзида бизни синдиради.
Тўғри, хола.
бизга оғир.
Ҳа,
худди жун рангли сувда қайнашидек,
бу узоқ жараён, тўғрими?
Бизнинг
биродаримиз ҳаворий Павлус, ҳозир Рим қамоғида, у хатларидан бирида
биз бу дунёда Худонинг ижоди эканимиз,
Исо Масиҳ орқали аввалдан,
тайёрлаб қўйилган яхши ишлар қилиш учун яратилганимизни ёзган.
Худонинг ижоди?
Мм, ҳа.
Мана бунга қара.
Буни ким тўқиди?
Ўзим.
Тўқишингга узоқ вақт кетдими?
Ҳа, кўп вақт сарфладим.
Тўқиб маза қилдингми?
Ҳа, маза қилдим.
Хозир қарасам унданда маза қиламан.
Аммо чиройли нарсани тугатиш учун кўп вақт керак. Жараён узоқ давом этади
ва ҳаёт йўлимиз ҳам узоқ.
Узоқ.
Ҳаёт ўртасида узоқ, охирида эса қисқа кўринади;
бир тутундек... дақиқадек,
кейин тугайди.
Бечора Юшам.
Оҳ, Хола.
Агар Исога ишонсангиз
ва У орқали Худонинг оиласига кирсангиз,
Отангиз Худога ҳар қандай ташвишингиз ва шодлигингизни айтишингиз мумкин.
А...Ҳаворий Бутрус
ҳар бир ташвишимизни Худога олиб келиб Унга беришимизни айтади,
чунки, Худо ташвишларимизни ўзи кўтаради.
Буни қандай қиламиз?
У билан гаплашибми?
Ҳа.
Унга ҳамма нарсани айтишинг мумкин.
Сени гапингга қараганда
Худо яқин.
Кўплар Исога ишонган ва Худо бундайларга яқин.
У сизга ҳам яқин бўлмоқчи.
Унга ибодат қилинг
сизга Ўзини кўрсатишини сўранг.
Энг аввало шуни сўранг.
Айтганларинг...ҳақида ўйлаб кўраман.
Энди эса ўша кир қўйларим олдига боришим керак.
Айтганингдек ибодат қиламан.
Ота.
Ҳа.
Марям.
Буни аскарлар олиб келди.
Бир икки кунда Бейрутга кетишим керак.
Бейрутга?
Шаҳарга тош йўнувчилар керак эмиш.
Бу Агриппа!
У ўзини қирол деб атайди, аммо у Римнинг қўғирчоғи.
Бейрутда ўламизми, қоламизми унга барибир.
У ёққа борманг!
Нега у хоинга ёрдам беришингиз керак?
Довуд.
Укангнинг олдида бундай гапларни гапирма.
Нима у ҳам ҳақиқатни билмасинми?
Сенга нима керак?
Оиланг Римликлар қўлида ўлиб кетишини истайсанми?
Оғзингни юм!
Нуҳни ўйла.
Сингилларингни ўйла.
Онангни ўйла.
Борманг, ота.
Марям ҳам билади.
Ҳатто, Нуҳ билади.
Бу Худонинг иродаси эмас, ўша худосизларга бўйсунманг.
Улар Худонинг маъбадини топтаганини биласиз!
Ёрдам берсак, улар тўхтамайди?
Довуд.
Боришим кераклигини биласан.
Худо кўриб турибди.
Бормасам... нима бўлишини биласан, ўғлим.
Қайси қаҳрамон сизга ёки яқинингизга ўхшайди?
Оғир пайтларда Худо сиздан узоқдадек туюлганми?
Қуйидаги воқеадан, оғир пайтлар ҳақида нимани билиб олдингиз?
Соранинг гилами Худонинг ҳаётимизда ишлаши ҳақида нимани ўргатади?
Худонинг қизи бўлиш нима дегани?