Ривқа.
Оғир Кунлар
Сора!
Нима бўлди?
Ўғрилар келди.
Қўйларни ўғирлашди.
Уни ёмон дўппослашибди.
Аюб! Аюб! Оҳ! Oҳ!
Улар баъзи қўйларимизни олиб кетишди, бошқалари эса қочиб кетди
Келинг. Уни уйга олиб киринг.
Секин.
Уни бу ерга ётқизинг.
Мен ҳам жим турганим йўқ.
Бу ерда турмай, қудуқдан сув олиб кел. Бор!
Сора!
Довуд қаерда эди?
У ... йўқ эди.
Нима? Сиз иссиқ ўрнингизни ташлаб, Довудга ёрдам берсангизу,
У сизнинг бир ўзингизни қолдириб кетдими?
Сора.
Раҳмат,
Ёқуб.
Аюб ҳам менга шундай қилган бўларди.
Қолган қўйларни йиғиб келаман.
Қудуқ олдида Далияни кўрдим,
айтишича шаҳардагилар бундан хабар топишибди.
Жим!
Қўли ёмон шикастланибди!
Далиянинг айтишича биз Масиҳга ишонганимиз учун шундай бўлибди.
Ота боболаримизнинг йўлини ташлаган эмишмиз.
Балки. Балки имонимиз учун менга ҳужум қилишгандир.
Шш, Тинчланинг, Аюб.
Шундай...бўлиши мумкинку?
Бутун шаҳар бизга қарши?
Исони ҳам ўз халқи рад қилган эдику.
Исо одамлар уни ўлдиришини биларди, аммо у Худога бўйсунди.
Ўзингизни қийнаманг!
У одамлар бизга ҳам, шундай қилишларини айтган эди.
Тушунаман. Қийналманг.
Бу бизнинг тақдиримиз.
Бўлди, Аюб гапирманг.
Бир кун келиб... Аҳ!
Биз, ҳам бой одамга
ўхшаб танла...,
шимиз,
керак бўлади.
Тинчланинг.
Нима демоқчи эканлигингизни тушундик.
Нима бўлмасин Масиҳга эргашишни танлашимиз керак.
Ёш, бой йигит Исодан абадий ҳаётга эга бўлиш учун нима қилиши кераклигини сўради.
У, "Мен ёшлигимдан ҳамма амрларга
амал қиламан деди.
Кейин Исо унга, "Яна бир нарса қолди.
Бор бойлиингни сотиб,
Пулини муҳтожларга бер, шунда самода бойлигинг бўлади.
Сўнг Менга эргаш", деди.
У танлаши керак эди,
аммо у Исони эмас бойлигини танлади.
У биздан обрўйимиз ... ҳавфсизлигимизни, сўраши мумкинми?
Мумкин.
У бизни ҳеч қачон мажбурламайди.
Илтимос, тинчланинг.
Унутма,
Исо
Исо агар ... сиз... агар сиз...
сўзларимга қулоқ солмасангиз...ё итоат...аҳ...
қилмасангиз... қумга қурилган уйга ўхшаб қоласиз, деган.
Сел келса бундай уй қулайди.
Тош устига қурилган уй...
Бундай уй эса имонга
қурилган уйдир.
Ёмғир ёғиб, шамол эсса ҳам...
Бундай уй йиқилмайди.
Сиз,
тинчланинг, хўп.
Аюб! Нима бўлди?
Уни дўппослаб кетишибди!
Нима?
У тирик, сен ташлаб кетибсан, агар Абрам ва Ёқуб бўлмаганида...
Сен бўлсанг ҳам ҳеч нима ўзгармасди, ... улар кўпчилик эди.
Сен бўлсанг ҳам ҳеч нима ўзгармасди, ... улар кўпчилик эди.
Мени кечир, Аюб.
Сен билан қолишим керак эди.
Қаерда эдинг?
Бир киши билан учрашишим керак эди.
Кечасими?
Сени кўришга келдим.
Одамларни гапини эшитдим, аммо менга барибир.
Раҳмат.
Раҳмат.
Биз қўшнимиз ва менинг яқинимсиз, сизлар биланман.
Одамлар нима деса ҳам, мен Исога эргашаман.
Ҳатто оилангдагилар қарши бўлса ҳамми?
Мен оиламдагиларни ҳурмат қиламан,
аммо ҳаётим учун Худога ўзим жавоб бераман.
Ҳа, ўзимиз ҳисоб берамиз, Марям.
Аюб ҳақида эшитдим.
Ривқа хола, келганингиз яхши бўлди.
Келганингиз учун раҳмат.
Яхшимисан, ҳеч қаеринг синмадими?
Яхшиман.
Йўқ, менимча қўли синган.
Хўш, агар биз...
тезроқ ҳаракат қилсак шишмасидан олдин боғлаб оламиз.
Мм, Марям бизга тоза мато керак, тезроқ олиб кел.
Ўғлим синганни тўғрилай оларди. Мен уриниб кўрайчи.
Бизга кучлироқ одам керак.
Довуд?
Энди,
сен унинг... елкасини мана бундай ушлаб тургин.
Буни тишла.
Раҳмат қизим.
Аюб жуда яхши йигит.
Ҳа, ҳа. Яхши йигит.
Қўли тузалиб кетади. Сен жуда яхши боғлаб қўйдинг, Ривқа.
Яхшиям...қўли жуда ёмон синмаган экан.
Кетишдан олдин бир пас дам оласизми?
Майли, қизим.
Яхши бўларди.
Баъзан
оғриқлардан
ўтишимиз керак,
улар бизни тиклайди.
Шунда тўлиқ шифо топамиз.
Менимча... сиз Аюбдан кўра кўпроқ нарса биласиз.
Сен менга айтиб берган... Ўша Носиралик...
Исо ҳақидаги ҳикояларни кўп ўйладим.
Хўш?
Унинг сўзларида
қудрат бор.
Куни билан Унинг сўзлари ҳақида ўйладим
ва юрагимга таъсир қилди.
У Худодан юборилган Муқаддас Зот эканига ишондим.
Оҳ, Нора, бу ажойиб ку!
Унга эргашишга тайёрмисиз
ҳаётингизни Унинг қўлларига топширасизми?
Мени ҳаётим арзимас.
Поёнига етиб қолди.
Агар У қабул қилса,
қолган ҳаётимни,
хурсанд бўлиб Унга бераман.
Албатта қабул қилади.
Бир куни Исо узумзор
эгаси ҳақида масал айтиб берди.
Бу одам узумзорида ишлаш учун ишчилар ёллабди
ва ҳар бирига бир кумуш тангадан беришга келишибди.
Бу бир кунлик иш ҳақи экан. Кейинроқ яна ҳам кўпроқ ишчилар ёллабди.
Кейин эса кун ботмасидан олдин узумзорига яна ишчилар ёллабди.
Кейин...ҳақ тўлаш пайти келганда
ишчиларга кунлик иш ҳақларини берибди!
Бутун кун ишлаган ишчиларнинг жаҳли чиқибди.
Охирида келган одамлар фақат бир соат ишлашди, дебди улар,
"биз эса куни билан жазирама иссиқда ишладик.
аммо сиз уларга ҳам бизники билан баробар иш ҳақи бердингиз!"
Хўш, дебди боғ эгаси, "Мен ноҳақлик қилганим йўқ.
Ахир, сен билан бир кумуш тангага келишган эдикку.
Ўз пулимни истаганимча ишлатишга ҳақим йўқми,
ёки саҳийлигимни кўролмаяпсанми?"
Исо ҳикоясини тугатиб шундай деди, "Охирги бўлганлар... биринчи бўлади,
ва биринчи бўлганлар эса охирги бўлади."
Балки Худонинг боғида "бир неча соат" ишларсиз,
аммо улар ҳаётингизнинг энг яхши кунлари бўлади.
Исо ўз шогирдларини ҳеч қачон ташлаб кетмасликка ваъда берган. У биз билан!
Биз бу танани тарк этганимиздан кейин, бизни самода кутиб олади.
У ерда буюк хурсандчилик ва ҳамду сано бўлади!
Оҳ,
Бу ишонч мен ва оиламга қийинчилик келтиради.
Аммо оғриқ шифо топишга арзийди?
Худди шундай.
Бирга дуо қиламизми, Ривқа?
Албатта.
Одамлар сизнинг фикрингизга қўшилмаса ёки қўлламаса қандай жавоб қайтарасиз?
Фикрларимиз қарама-қарши бўлса ҳам одамларни қандай ҳурмат қиламиз?
Ёш, бой йигит ҳақидаги ҳикоядан Марям нимани ўрганди?
Тош устига ва қумга қурилган уйлар ҳақидаги ҳикоя сизга нимани ўргатади?
Агар боғ эгаси ҳақидаги ҳикоя ичида бўлиб қолсангиз, қайси мардикор бўлардингиз, нима учун?