Loading video
Transcript
Uzbek, Northern
Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, Масиҳийлар битта Худога ишонишадими ёки учтагами?
Худо ҳар нарсага қодир. Унинг қудрати ва мавжудлигини тушунишга инсоннинг ақли ожиз.
Бутун борлиқнинг Яратувчиси истаганини қилишга қодир бўла туриб,
Ўзини бизга таништиришга ҳамда табиатини бизга очиб беришга қарор қилди.
Муқаддас Битикларда шундай дейилади: “Эгамиз Худо, Ягона Худодир”.
Унинг муқаддас табиати сир-синоатдир, бироқ муқаддас битиклар Худонинг табиатини бизга ошкор қилиб беради,
токи биз тушуна бошлайлик.
Буни қуйидаги тарзда англашга ҳаракат қилиб кўрайлик...
узукни тасаввур қилинг.
Битта шакл, битта предмет: мукаммал доира, унинг на боши, на охири бор.
Энди бу узукни учта ўзаро тўқилган учта симдан иборат деб тасаввур қилинг.
Бу ўша-ўша битта узук, бироқ у учта ажойиб қисмдан иборат;
улар ўзаро боғланган, аммо бир-биридан фарқ қилади.
Бу узук бизга Қодир Худонинг табиати ҳақида ғоя беради
бунда ҳар бир тола Худонинг бир шахсини англатади.
Худонинг бир шахси Ўзини Қудратли Худо сифатида намоён этади:
У кўзга кўринадиган ва кўринмайдиган борлиқнинг Яратувчиси.
У самовий тахтида ўтирибди.
Худонинг иккинчи шахси Ўзини Исо сифатида намоён этади.
У Худонинг инсон қиёфасидаги суръати бўлиб, “Худонинг Ўғли” деб аталади.
Муқаддас Китобда “У бизга Ўз Ўғли орқали гапирди...
Ўғил – Худо шуҳратининг порлаши, Худо борлиғининг аниқ суратидир” дейилади.
Худо инсониятни қутқариш ҳамда Ўз иродасини одамларга етказиш учун ер юзига Исо бўлиб келди.
Худонинг учинчи шахси Ўзини Муқаддас Руҳ, яъни “Ёрдамчи” сифатида намоён қилади.
Муқаддас Китобда Исо шундай дейди: “Мен Отага мурожаат қиламан ва У сизларга бошқа Ҳомийни юборади.
Бу Ҳомий Ҳақиқат Руҳидир...У сизлар билан яшайди, У ичингизда бўлади”.
Муқаддас Руҳ Худони таниб-билишимиз ва Уни тушунишимизга ёрдам беради.
Каломдаги Худо ҳар нарсага қодир Худодир.
Унинг учта шахс орасидаги мукаммал уйғунликда мавжуд бўлиши
Унинг борлиғи нақадар бойлигини тушунишимизга ёрдам беради ҳамда
Унинг одамлардан фарқ қилишини яққон кўрсатиб беради.
Ягона Муқаддас Зот Ўзини бизларга намоён этиш
ҳамда Ўзи билан алоқа қилишга чорлайди.