Loading video
Transcript
Uzbek, Northern
Биби Марям ўғли Исо ким?
У нима қилган,
буни нима сабабдан қилган?
Олий Ҳукмдоримиз Исо самода ҳукмронлик қилган,
бироқ инсоният эса гуноҳга қул эди.
Худо одамларни севади
ва уларнинг эркин бўлишларини истайди,
шу сабаб Исо Муқаддас Битиклардаги башоратларни амалга ошириш ва инсониятни қутқариш учун ер юзига келди.
Худонинг Руҳи мўъжизавий тарзда Марям исмли бокирани қоплаб олди
ва у ҳеч қандай эр кўрмасдан ҳомиладор бўлди.
Орадан бир неча ой ўтиб, Исо оғилхонада дунёга келди.
Исо инсон бўлиш билан бирга Худо ҳамдир
шу сабаб У Ўзини
Худонинг Ўғли деб атаган.
Бу унвон Унинг инсон қиёфасига кирган Худолигини англатади.
Исонинг табиати - онгимиз тўлиқ англай олмайдиган бир сирдир.
Исо ердаги ҳаёти мобайнида мўъжизалар содир этган ...
куч-қудрат билан таълим берган…
ҳамда гуноҳлардан ҳоли яшаб,
комил ҳаёт кечирган, бу эса ҳеч бир инсоннинг қўлидан келмайди.
Исо ихтиёрий равишда Ўзини биз учун мукаммал қурбонлик қилиб келтирди.
Уч кун ўтиб
Исо ўликлар ичидан тирилди
ҳамда гуноҳ ва ўлим устидан қозонган ғалабасини намоён қилди.
Исо бошқа ўлмайдиган бўлиб тирилиб
самога кўтарилди.
Мана шу сабаб Исони Тавротда Масиҳга берилган қуйидаги унвонлар ва таърифлар билан мадҳлаймиз.
Нажоткор, Худонинг Ўғли, Иммануил ва Худонинг қурбонлик Қўзиси.
Исо Ўзи ҳақидаги башоратларни амалга оширди,
бизга мўлжалланган жазога чидади
ҳамда бизни гуноҳдан қутқарди.
Бир кун келиб, У барча инсонларни ҳукм қилиш учун қайтиб келади.
Бироқ Унинг ҳаёти, ўлими ва қайта тирилиши
бизнинг оқланишимизга имкон яратди.
Муқаддас Китоб бизга тавба қилишимиз
ва Исога Нажоткор деб имон келтиришимиз лозимлигини ошкор этади,
токи Худонинг севгисига асосланган ва тикланган муносабатдан баҳра олайлик.
Сиз бу таклифни қабул қилишни истайсизми?